Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Масъулиятсиз ходимга нисбатан жарима тайинланди


Қарши туман адлия бўлими томонидан “Hududgaz Qashqadaryo” газ таъминоти филиали “Qarshitumangaz” бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
31 мартдаги 256-сонли қарори билан тасдиқланган “Юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш” талабига риоя этилиши ҳолати таҳлил қилинди.

Таҳлил натижасида юридик ва жисмоний шахсларни газ тармоқларига улаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш бўлим бош муҳандиси У.Н.га юклатилганлиги, ходим томонидан табиий газни ҳисобга олиш приборларини пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш юзасидан келиб тушган аризалар ижрога ўз вақтида қабул қилинмаганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан туман адлия бўлими томонидан Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармасига ходим У.Р.га нисбатан киритилган маъмурий иш ҳужжатларига асосан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 215-5-моддаси 1-қисмига кўра амалдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида жарима тайинланди.