Янгиликлар
12
Амир Темур мероси
Амр қилдимки, вазирлар ушбу тўрт сифатга эга бўлган кишилардан бўлишлари лозим:
биринчиси - асиллик, тоза насиллилик
иккинчиси - ақл-фаросатлилик
учинчиси - сипоҳу раият аҳволидан хабардорлик, уларга нисбатан яхши муомалага эга бўлишлик
тўртинчиси - сабр-чидамлилик ва тинчликсеварлик.
Кимки шу тўрт сифатга эга бўлса, ундай одамни вазирлик мартабасига лойиқ киши деб билсинлар. Уни вазир ёки маслаҳатчи этиб тайинласинлар. Мамлакат ишларини, сипоҳ ва раият ихтиёрини унга топширсинлар. Бундай вазирга тўрт имтиёз: ишонч, эътибор, ихтиёр ва иқтидор берилсин.