Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Ҳуқуқий тарғибот фуқароларга кўмак


Косон туман адлия бўлими томонидан аҳолининг кенг қатлами ҳамда давлат органлари ходимлари учун янги қабул қилинган ва соҳа фаолиятига доир қонун ҳужжатларининг моҳияти, аҳамиятини тушунтириш бўйича кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиб келмоқда.

Жумладан, тумандаги “Раҳимсуфи” МФЙ ҳудудидаги Алачабоб қишлоқ шифохонасида тиббиёт ходимлари ўртасида жамиятда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга қаратилган “Коррупция жамият тараққиётининг кўшандаси” мавзусида тадбир ўтказилди.

Шунингдек, “Андабозор” МФЙ яшовчи Ш.Э.ни туман адлия бўлимига оғзаки мурожаатига асосан 2 нафар фарзандига туғилиш гувоҳномаларини олишда амалий ёрдам бериш бўйича мурожаати ҳал этилди.

Адлия бўлим масъуллари Ш.Э.нинг хонадонига ташриф буюрган ҳолда сайёр тартибда 2014 йилда туғилган қизи ва 2015 йилда туғилган ўғлига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси туман ФҲДЁ бўлими ходими билан биргаликда топширилди.