Янгиликлар
Яхши самара
Нишон туман “Ибн Сино” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди. Нишон туман адлия бўлими томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга самарали ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган сайёр қабул давомида 11 та мурожаатлар келиб тушди.
Асосан пенсия ва нафақалар ҳамда арзонлаштирилган уй-жой олиш тартиби, бола асраб олиш учун қаерга мурожаат этиш лозимлиги, иш ҳақини ундириб бериш ҳақидаги мурожаатларнинг аксариятига бўлим масъуллари томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
3 нафар фуқаронинг мурожаатлари ўрганиш мақсадида иш юритувига қабул қилинди.
Хотин-қизларнинг гендер тенглиги, жамиятда уларнинг фаоллигини ошириш мақсадида олиб борилаётган ислоҳотларнинг давоми сифатида бу каби олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, албатта, ўзининг ижобий самарасини бермоқда.