Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Фуқароларга ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак берилмоқда


Қарши туман адлия бўлими, туман ҳокимлиги, аёллар тарғибот гуруҳи аъзолари билан ҳамкорликда “Чўлибўстон” МФЙда оммавий сайёр қабул ташкил этилди. Адлия бўлими томонидан сайёр қабулда “Аёллар дафтари”да руйхатга олинган хотин-қизлар муаммолари ўрганилди. Уларнинг кадастр, электр таъминоти, тиббий ёрдам ва моддий ёрдам олиш борасида саволларига жавоб берилди. Кредит олиш тартиби ва паспорт олиш тартиби бўйича саволларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 4 нафар хотин- қизларнинг мурожаатлари бўлим иш юритувига олинди.

Шунингдек, “Чўлибўстон” МФЙда кредит эвазига тикувчилик цехини ташкил қилган ҳамда 5 нафар “Аёллар дафтари”га рўйхатга олинган хотин- қизларни иш билан таъминлаган тадбиркор Норменгова Олтиннинг фаолияти тадбиркорликни бошламоқчи бўлган маҳалладошларига намуна сифатида кўрсатилди ва унинг тажрибаси билан ўртоқлашилди.

Бундан ташқари, Қарши тумани “Ҳилол” МФЙ ҳудудида вақтинча яшаб келаётган фуқаро Т.Р.нинг 2016 йилда ва 2013 йилда туғилган икки нафар фарзандларининг туғилганлиги қайд этилмаганлиги аниқланди.

Туман адлия бўлими ва Қарши шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан тегишли тавсиялар асосида тегишли ҳужжатлар тўпланиб, фарзандларининг туғилганлиги қайд этилди ва туғилганлик ҳақида гувоҳномалари сайёр тартибда топширилди.

Шунингдек, Қарши тумани “Кўчкак” МФЙда яшовчи фуқаро Б.М. нинг вояга етган муомалага лаёқатсиз деб топилган фарзандининг никоҳини бекор қилиш юзасидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, тегишли далолатнома ёзуви расмийлаштирилди ва сайёр тартибда топширилди.

Бундан ташқари, фуқаро Б.М. га набираси учун моддий ёрдам олиш тартиби юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.