Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Тарихга бир назар


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида буюк давлат арбоби, шоир Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Қарши давлат университети “Адабиётшунослик” кафедраси мудири Н.Шодмонов ташриф буюриб, А.Навоий ҳамда З.М. Бобурларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида гапириб берди.

Алишер Навоий бутун ҳаёти давомида адабий асарларни сиёсат билан бирлаштирганлиги, юқори мансабга эга шахс бўла туриб, у мамлакат ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий такомиллашишига катта ҳисса қўшган; илм, фан, санъат ривожига ҳомийлик қилган; тинчлик ва тотувлик ҳукмрон суришига доим ҳаракат қилганлигини алоҳида эътироф этилди.

Навоий мероси мавзу ва жанрлари бўйича турличалиги, унинг асарлари ХV асрдан ҳозирги кунгача ўзбек адабиёти ривожи учун хизмат қилиб келаётгани, асрлар давомида унинг асарлари тақлид ва илҳом манбаи бўлиб ҳисобланиб келганлигини таъкидлаб ўтилди.

Худди шунингдек, Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолдирганлиги, сержило ўзбек тилида ёзилган «Бобурнома» асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олганлигини фахр билан гапириб ўтилди.