Янгиликлар
Чироқчида 8 йилдан бери қонуний никоҳдан ўтмаган оилага никоҳ гувоҳномаси топширилди
Чироқчи туман адлия ва ФҲДЁ бўлимлари томонидан "Додиқ" МФЙда ўтказилган сайёр қабул давомида шу маҳаллада яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож I гуруҳ ногиронлари С.Х. ҳамда М.С.лар никоҳ гувоҳномаси ҳамда бир нафар фарзандининг туғилганлик гувоҳномаси мавжуд эмаслиги аниқланди.
Саккиз йилдан буён бирга яшаб, қонуний ниқоҳдан ўтмаган оилага туман адлия ва ФҲДЁ бўлими масъуллари амалий кўмак бердилар.
Уларнинг никоҳлари қонуний тартибда расмийлаштирилиб, никоҳ гувоҳномаси, шунингдек фарзандига туғилганлик гувоҳномаси сайёр тартибда топширилди.
Жараён Zo`rTV ва MY5 телеканаллари орқали тасвирга олинди.