Янгиликлар
Қонун ҳужжатлари тарғиботи
Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига ҳурмат муносабатини шакллантириш мақсадида бошқарма томонидан тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.
Касби, Миришкор, Қарши туман адлия бўлимлари томонидан аҳолига ва ижрочиларга қонун ҳужжатлари мазмун ва моҳиятини етказиш мақсадида жорий йилнинг 11 февралида туман Солиқ инспекциясида навбатдаги тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Тадбирда иштирокчиларга коррупция ва унинг турлари, оқибатлари ҳамда жавобгарлик чоралари, шунингдек, меҳнат қонунчилиги ва ижро интизоми бўйича батафсил маълумотлар берилди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди.