Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

“Е-Қарор” тизими бўйича семинар ташкил этилди


Қарши туман ҳокимлиги мажлислар залида Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва руйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори ижроси юзасидан "Е-qaror" онлайн дастурига кириш ва ундан фойдаланиш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди.

 

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Алишер Исоқов ва дастурлаш бўйича Ўзинфоком мутахассиси Шохрух Турсунов Янги онлайн дастурнинг устунлик томонлари, чиқарилаётган қарорлар тўғридан- тўғри Е-Қарор тизими орқали жамоатчилик назоратида бўлиши, қоғоз тизимидан воз кечилиши хусусида батафсил тушунчалар бериб ўтди. Шунингдек, мутахассис томонидан электрон тизимда ишлаш кўникмалари юзасидан батафсил тавсиялар берилди.

Тадбир давомида ушбу тизим натижасида кенг жамоатчилик чиқарилаётган қарорларни бемалол кузатиб бориши мумкинлиги ва бу барча ташкилотларга ўз вазифаларига янада масъулият билан ёндошишини талаб этиши таъкидланди.