Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Меҳнат қонунчилиги юзасидан сўровнома ўтказилди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан меҳнат жамоаларида меҳнат қонунчилиги юзасидан билим ва кўникмаларини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига асосан ходимларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини янада кенгроқ тушунтириш мақсадида, шунинингдек бу борада уларнинг билим даражасини аниқлаш мақсадида сўровномалар ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 19 февраль куни вилоят Кўз касалликлари шифохонаси, вилоят архив иши бошқармаси ва Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси ходимлари ўртасида ўтказилган сўровномаларни умумлаштириш натижасида фуқаролар ўртасида меҳнат қонунчилиги юзасидан тушунтириш ишларини янада кенгайтириш, вилоят ва туман миқёсидаги идора ва ташкилотларда манзилли тарғиботлар ташкил этилиши режалаштирилди.

Мазкур тадбирлар давомида вилоят адлия бошқармаси томонидан ўтказилаётган акция хусусида ҳам маълумотлар берилди.

Бу каби тадбирлар изчил равишда давом эттирилади.