Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Коррупцияга қарши курашга барча бирдек масъул


Коррупцияга қарши кураш, аҳоли ўртасида коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.

Коррупция давлат хизматчиларининг порахўрлиги, мансабини суистеъмол қилиши, ҳокимиятнинг обрўсизланишига, мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий тизимига путур етишига сабаб бўлади. Бундай жиноятлар давлатнинг миллий хавфсизлигига жиддий таҳдид солади.

Қарши ва Деҳқонобод туман адлия бўлимлари томонидан туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари ўртасида "Коррупцияга қарши кураш - умум иши " мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида янги қабул қилинган қонун хужжатлари юзасидан ҳам батафсил маълумотлар берилди.

Давлатимиз томонидан коррупцияга қарши самарали курашиш натижасида давлат иқтисодиётига жиддий зиён келтирилиши, ҳалол меҳнат билан кун кечираётган кишиларга маънавий зарар етказилиши, халқ ва давлат ўртасида ишончсизликни юзага келишининг олди олиниши, бу борада ҳар бир фуқаро ўз масъулияти ва эътиборини янада кучайтириши лозимлиги таъкидланди.