Yangiliklar
1. Қайси турдаги тадбиркорлар 2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабрга қадар айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод этилган?
Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат қарор топтириш ўта долзарб масала бўлиб, гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлса-да, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этса, қўйилган мақсад ва муддаолар ечими пайдо бўлади.
ПОРА ОЛИШ - мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, МОДДИЙ ҚИММАТЛИКЛАР ОЛИШ ЁХУД МУЛКИЙ МАНФААТДОР БЎЛИШ
Лоқайдлигимиз сабабли 2 нафар фарзандимизнинг туғилиши тўғрисида гувоҳномасини олмаганмиз. Уларнинг бири 16 ёшдан ошди, иккинчиси 7 ёшда, яқинда мактабга бориши керак. Уларга гувоҳнома олишим учун судга боришим керак экан, шу тўғрими? Жарима тўлайманми?
Қамаши туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 мартдаги ПҚ-4254-сонли “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижроси туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида таҳлил қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 10 августда “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6041-сон Фармони қабул қилинди.
Шаҳрисабз туман адлия бўлимига фуқаро Г.Ш. ариза билан мурожаат қилиб, Шаҳрисабз туман Болалар шифохонаси бош шифокорининг буйруғига асосан у билан тузилган меҳнат шартномаси ноқонуний тартибда бекор қилинганлигини ва ишга тикланишида амалий ёрдам беришни сўраган.
Муборак туман адлия бўлими томонидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Муборак туман бўлимининг фуқаролар Р.Ҳ. ва Қ.М.ларга нисбатан пенсия тайинлашни рад этиш юзасидан чиқарган қарорлари бўйича ўрганиш ўтказилиб, натижасига кўра фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб Муборак туман маъмурий судига шикоят аризаси киритилди.