Янгиликлар
Сўраган эдингиз...
1. Қайси турдаги тадбиркорлар 2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабрга қадар айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод этилган?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сонли Фармонига мувофиқ, 2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари ва биноларни ижарага беришга ихтисослашган корхоналар айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод этилган.
2. Ягона электрон — «E-qaror» тизими қачондан ишга туширилади?
Жавоб: Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан фуқаролар ва тадбиркорлик фаолиятига тааллуқли қарорлар қабул қилиш жараёнининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида ушбу органларнинг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — «E-qaror» тизими жорий этилмоқда.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — «E-qaror» тизимини 2021 йил 1 январга қадар синов тариқасида ишга туширилиши режалаштирилган.
Саволларга Қамаши туман адлия бўлими катта маслаҳатчиси Умид Аблокулов жавоб берди.