Янгиликлар
Пенсия тайинлашда фуқароларнинг иш стажлари ҳисобга олинадиган бўлди
Муборак туман адлия бўлими томонидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Муборак туман бўлимининг фуқаролар Р.Ҳ. ва Қ.М.ларга нисбатан пенсия тайинлашни рад этиш юзасидан чиқарган қарорлари бўйича ўрганиш ўтказилиб, натижасига кўра фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб Муборак туман маъмурий судига шикоят аризаси киритилди.
Суд томонидан шикоят аризалари қаноатлантирилиб, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Муборак туман бўлимининг 2020 йил
28 февралдаги 162-сонли ҳамда 2020 йил 10 апрелдаги 282-сонли пенсия тайинлашни рад қилиш тўғрисидаги қарорлари бекор қилинди.
Шунингдек, фуқаро Ҳ.Р.нинг Муборак туман собиқ Хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш участкасида 1982 йил 10 сентябрдан 1984 йил
27 августга қадар ишлаган даврларини ҳамда фуқаро М.Қ.нинг Муборак туман тиббиёт бирлашмасида 1991-2004 йилларда ишлаган даврларини умумий иш стажига қўшиб ҳисоблаш мажбурияти юкланди.