Янгиликлар
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ундириб берилди
Қамаши туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 мартдаги ПҚ-4254-сонли “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижроси туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида таҳлил қилинди.
Таҳлил натижасида, бўлим томонидан 11 нафар ходимларга
23 млн. 284 минг 955 сўм иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар тўлаб берилмаганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан туман адлия бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судига ариза киритилди.
Суд томонидан 2020 йилнинг 6 август куни аризалар қаноатлантирилиб, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилди.