Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиз


Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат қарор топтириш ўта долзарб масала бўлиб, гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлса-да, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этса, қўйилган мақсад ва муддаолар ечими пайдо бўлади.

Ҳар биримиз қаерда, қандай муаммога дуч келсак, унинг ҳал этилишида масъул шахсларнинг масъулиятсизлиги ёки таъмагирлигига гувоҳ бўлганда шароитга бўйсуниш, индамай кетавериш ёхуд чидаш ўрнига бонг уришимиз керак. Масъулиятсизликка, адолатсизликка нисбатан муросасизликни ўзимиздан бошлашимиз даркор.

Коррупция – бу жамият иқтисодига, уни барқарор ривожланишига, фуқароларни қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатларини бузилишига олиб келадиган жиноий хатти-ҳаракат бўлиб, унга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиз ҳисобланади.

Коррупция – шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёки ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб, моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга ҳилоф равишда мансаб ёки хизмат вазифасидан фойдаланиши, шунингдек, бундай наф (фойдани) қонунга ҳилоф равишда бошқаларга тақдим қилиши тушунилади.

Бунда шахс бир ўзи ёки бошқа шахслар билан жиноий гуруҳга бирлашган ҳолда қонунга ҳилоф равишда, ноқонуний йўллар билан моддий даромад олишни мақсад қилган ҳолда жиноий ҳаракатларни амалга оширади.

Давлат органлари ходимлари, фуқаролар ёки бирор бир шахсга коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик маълум бўлиб қолган тақдирда, ўз раҳбарларига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беришлари, уларни хабардор қилишлари шарт.

Коррупцияга қарши курашиш давлат ва нодавлат ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи  органлар, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқароларнинг давлатимиз, жамиятимиз олдидаги бурчи бўлиб, барча биргаликда курашган тақдирдагина бундай жиноятларга йўл қўйилмайди ва унга қарши курашиш мумкин бўлади.

Ушбу йўналишда Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, бўлим томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-419-сонли Қонуни шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 май куни “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6013-сон Фармонлари мазмун - моҳиятини тушунтириш бўйича кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси кенг тарқалган бир пайтда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари асосан оммавий ахборот воситалари орқали ўтказилиб, адлия бўлими томонидан тайёрланган мақолалар, постлар ва бошқа материаллар ижтимоий тармоқларда, хусусан адлия бўлимининг facebook саҳифасига ҳамда телеграм мессенжери орқали кенг ёритиб борилмоқда.

Қарши шаҳар адлия

бўлими бошлиғи  Б.Хидиров