Янгиликлар
13
Суд жараёнида келишувга эришилди
Шаҳрисабз туман адлия бўлимига фуқаро Г.Ш. ариза билан мурожаат қилиб, Шаҳрисабз туман Болалар шифохонаси бош шифокорининг буйруғига асосан у билан тузилган меҳнат шартномаси ноқонуний тартибда бекор қилинганлигини ва ишга тикланишида амалий ёрдам беришни сўраган.
Ҳолат юзасидан ўтказилган ўрганиш натижасида 2020 йил 29 январда фуқаро Ш.Гга 54 ёшга тўлганлиги муносабати билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш хати берилганлиги ва шифохона бош врачининг 2020 йил 30 мартдаги
29-К-сонли буйруғи билан МКнинг 100-моддаси 2-қисми 7-бандига асосан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги маълум бўлди.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
7 мартдаги ПҚ-4235-сон қарорида 2019 йил 1 майдан аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли улар билан тузилган номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланаши белгилаб қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман адлия бўлими томонидан фуқаронинг манфаатини кўзлаб Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судига ишга тиклаш ва мажбурий прогул кунлари учун 9 575 187 сўм иш ҳақи ва 1 млн. сўм маънавий зарар ундириш тўғрисида даъво аризаси киритилди.
Суд жараёни давомида томонлар ўзаро келишувга эришди ва фуқаро Ш.Г. Шаҳрисабз туман Болалар шифохонаси бош шифокорининг
2020 йил 7 августдаги 70К-сонли буйруғига асосан ҳамшира вазифасига ишга қабул қилинди.