Yangiliklar
2021 йил 1 июлга қадар яйловларга эга барча ҳудудларда қоракўлчилик кластерлари ташкил қилинади. Уларда озуқа базасини яратган ҳолда майда шохли наслдор моллар кўпайтирилади, мол сўйиш, тери ва жунни қайта ишлаш, гўшт-сут маҳсулотлари, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналари ташкил қилинади.
Барчамизга маълумки, мамлакатимиз аҳолисининг 30 фоизини
14 дан 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратиб келинмоқда. Шу билан бирга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш давлатимиз эътиборида турган долзарб масала ҳисобланади.
Ёшларимиз қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунча кучли бўлади. Ёшларимиз қанчалик билимли бўлса, давлатимиз ҳам шунчалик қудратли бўлади.
2019 йил 2 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Волонтёр деганда волонтёрлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахс деб тушунилади. Волонтёрлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда ўн нафаргача кишидан иборат бўлган жисмоний шахсларнинг ихтиёрий гуруҳи волонтёрлар сифатида белгиланиб, уларнинг қонуний манфаатлари тартибга солинди.
Мамлакатимизда мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилда пахта ҳосилини уюшқоқлик билан териб олиш ишларини ташкиллаштириш бўйича кластерлар (хусусий корхоналар, МЧЖ ва кооперациялар) билан отрядлар ва теримчилар (фуқаролар) ўртасида шартномалар имзоланмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қандай ҳуқуқларга эга?
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Қарши шаҳрида фуқаро Н.Л.нинг уй жойи бузилиши муносабати билан тўланиши керак бўлган компенсация пуллари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Кўчмас мулк объектлари бузиб ташланиши муносабати билан мулкдорларга қандай тартибда компенсация берилади?
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаро М.А.нинг Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Ғузор туман кенгашида ишлаган даврида фойдаланилмаган меҳнат таътили ва моддий ёрдам пуллари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилган давлат харидлари тўғрисида маълумот