Yangiliklar
Бўлим томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 139 (137) та мурожаатнинг 139 (137) таси ҳал этилиб, шундан 135 (131) таси ёки 97 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 96 фоиз) қаноатлантирилган, 4 (6) таси бўйича тушунтириш берилган.
Бўлим томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 153 та мурожаатларнинг 145 таси ҳал этилиб, шундан 134 таси ёки 87,6 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 92,4 фоиз) қаноатлантирилган, 11 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 7 та мурожаат ҳал этиш учун тааллуқлиги бўйича юборилган,
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан аҳолини хабардор қилиш, мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими томонидан қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил
19 майда қабул қилинган “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5997-сон Фармонига асосан Қаши туманида эксперимент тариқасида давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш маркази ишга тушди.
Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича
Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 3 841 та мурожаатнинг 3 284 таси ҳал этилиб, шундан 2 223 таси ёки 67,7 фоизи қаноатлантирилди, 1 053 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 8 таси рад этилди, шунингдек, бошқарманинг “Ишонч телефони”га келиб тушган 228 та мурожаатнинг 206 таси ҳал этилиб, шундан 48 таси ёки 23,3 фоизи қаноатлантирилди, 151 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 7 таси рад этилди.
Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 35-моддасига кўра, Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси (кейинги ўринларида “бошқарма” деб юритилади) ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари (кейинги ўринларида “адлия бўлимлари” деб юритилади) томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш юзасидан умумлаштириш ўтказилди.
Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларига сув чиқариш ишларини олиб бориш учун давлат томонидан субсидия ажратилади
Муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган, педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлари ёки жисмоний нуқсонлари бўлган шахслар, шунингдек қасддан жиноятлар содир этганлиги учун илгари ҳукм қилинган шахслар мактабгача таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига кўра ходимнинг соғлиғига меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки у ўз меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли етказилган зарарни иш берувчи тўлиқ ҳажмда тўлаши шарт.