Янгиликлар
Футбол мусобақаси интиқлик билан кутилмоқда
Хабарингиз бор, Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан эртага, яъни 5 декабрь куни бошқарма ва унинг тизимидаги адлия бўлимлари ходимлари ўртасида футбол бўйича “Адлия кубоги” мусобақаси ўтказилади.
Шу муносабат билан мусобақани ўтказиш тартиби бўйича регламент ишлаб чиқилди ва мусобақани ўтказилиш тартиби белгиланди.
Мусобақада иштирок этиш учун бошқарма раҳбарлари бўйсунувидаги 3 та жамоа ва жойлашувига қараб шарқий ва ғарбий ҳудудлардаги туман (шаҳар) адлия бўлими ходимларидан иборат 2 та жамоа шакллантирилди.
Мусобақадаги 5 та жамоа қуръа ташлаш йўли билан рақиблари аниқланади. Рақамига кўра жамоалар қайси ўйинда қайси жамоа билан ўйнаши аниқ бўлади.
Мусобақада ўтказилган ўйинларнинг тўлиқ натижаларига кўра, ўринлар тақсимланади. Энг кўп очко тўплаган ва жадвалда 1-ўринда турган жамоа ғолиб деб топилади. Худди шунингдек, 2 ва 3-ўринлар ҳам жадвалдаги жойига қараб аниқланади.
1-ўрин учун кўчма “Адлия кубоги”, 1-даражали диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади. 2-ўринга 2-даражали диплом, 3-ўринга 3-даражали диплом ва эсдалик совғалари берилади. Бошқа номинациялар бўйича энг яхшилар аниқланади.
Хуллас, байрам арафасида ўтказилаётган мусобақа барча ходимларнинг байрамона кайфиятини янада оширмоқда.
Сиз ҳам биз билан бирга бўлинг!