Янгиликлар
Байрам тадбири бўлиб ўтди
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда бошқарма бошлиғи Ў.Останов сўзга чиқиб, барча ходимларни байрам билан қутлар экан, Ўзбекистон босиб ўтган мустақил тараққиёт йўлини холисона баҳолашда, ўтган давр мобайнида эришилган, дунё жамоатчилиги тан олган оламшумул ютуқ ва марралар, авваламбор, изчил ривожланаётган иқтисодиётимиз ва унинг барқарор ўсиш суръатлари, аҳоли фаровонлигининг йилдан - йилга ошиб, жаҳон ҳамжамиятида мамлакатимиз обрў-эътиборининг тобора юксалиб бораётгани - буларнинг барчаси Конституциямизнинг асосига қўйилган, чуқур ва пухта ўйланган мақсад, принцип ва нормаларнинг ҳаётбахш самараси эканлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, Конституция асосида жорий йилда адлия тизимида амалга оширилган улкан ислоҳотлар, яратиб берилаётган шарт-шароитлар тўғрисида, шунинг асносида Ватан олдидаги зиммамиздаги бурч ва вазифа нақадар шарафли ва масъулиятли эканлигини таъкидланди.
Тадбирда мазкур байрам жамоа учун хайрли бўлганлиги, яъни Ташкилий назорат ва таҳлил ишлари бўлими бошлиғи Азимов Ўткир Эркинович “Адлия аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлангани эълон қилинди.
Шунингдек, Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими етакчи маслаҳатчиси Бўриев Олимжон Фарҳодовичга Адлия вазирининг фахрий ёрлиғи топширилди.
Ватанимиз ва адлия соҳаси равнақи учун қўшган ҳиссаси, эришган ютуқларини инобатга олиб, бир гуруҳ адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги ходимларга фахрий ёрлиқлар топширилди.
Бундан ташқари, вилоят адлия бошқармаси билан самарали ҳамкорлик олиб бораётган давлат ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фидокорона меҳнати муносабати билан бошқарма бошлиғининг фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.
Байрам тадбири давомида мукофотланганлар сўзга чиқиб, бундай ғамхўрлик ва эътибор юксак шараф эканлигини, бундан кейин ҳам ўзларининг меҳнат самарадорлиги, зиммасига юклатилган вазифаларни сидқидилдан адо этиб, Ватан равнақига ўз ҳиссаларини қўшишларини билдириб ўтдилар.