Янгиликлар
Республика онлайн конференцияси ташкил этилди
Қашқадарё вилоят юридик техникуми томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллиги муносабати билан юридик таълим муассасалари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзусидаги республика онлайн конференцияси ташкил этилди.
Конфереция давомида юридик соҳанинг етакчи раҳбар ва мутахассислари, хусусан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Таджиев Одилжон Ратихжанович, Тошкент давлат юридик университети халқаро ҳамкорлик ва узлуксиз таълим бўйича проректор Умаров Дилшод Маъруфович, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Мухамеджанова Фереза Хатамжановна ҳамда Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги марказий аппарати бўлим бошлиғи Алимов Акмал Абдумажидович ўзларининг фикр ва мулоҳазалари, таклиф ва тавсияларини билдирдилар.
Бундан ташқари, конференцияда ҳуқуқий юридик таълим муассасаларининг ўқитувчи ва ўқувчилари ўзларини қизиқтирган саволлари билан иштирок этдилар.