Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Конституция – келажак пойдевори


Қарши шаҳар адлия бўлими ходими Ҳ.Чориев Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида иштирок этди.

Маъруза давомида Ўзбекистон босиб ўтган мустақил тараққиёт йўлини холисона баҳолашда, ўтган давр мобайнида эришилган, дунё жамоатчилиги тан олган оламшумул ютуқ ва марралар, авваламбор, изчил ривожланаётган иқтисодиёт ва унинг барқарор ўсиш суръатлари, аҳоли фаровонлигининг йилдан - йилга ошиб, жаҳон ҳамжамиятида мамлакатимиз обрў-эътиборининг тобора юксалиб бораётгани - буларнинг барчаси Конституциямизнинг асосига қўйилган, чуқур ва пухта ўйланган мақсад, принцип ва нормаларнинг ҳаётбахш самараси эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Конституция асосида жорий йилда барча соҳада амалга оширилган улкан ислоҳотлар, яратиб берилаётган шарт-шароитлар тўғрисида, шунинг асносида Ватан олдидаги бурч ва вазифа нақадар шарафли ва масъулиятли эканлигини таъкидланди.