Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Баҳс-мунозара ақл чархидир


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг
28 йиллиги муносабати билан Қарши мухандислик-иқтисодиёт институтида факультет талабалари ўртасида мусобақа ташкил этилди.

Мусобақада иштирокчиларга тест тарзида ва оғзаки блиц саволлар берилиб, жамоаларнинг билими, тезкорлиги ва ақл-заковати аниқланди. Мусобақада вилоят адлия бошқармаси ходими ҳакамлар ҳайъати раиси сифатида иштирок этди ва ҳакамлар ҳайъати томонидан саволларга берилган жавобларнинг аниқлиги ва асослантирилганлигига кўра баҳоланди.

Ғолиб деб топилган жамоалар интитут томонидан диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.