Янгиликлар
Байрам арафасида ўтказилган танлов ғолиблари аниқланди
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамда “Юрт таровати” газетаси таҳририяти ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан “Конституция-ғурурим менинг” номли онлайн мақолалар танлови ташкил этилди. Бу танловнинг байрам арафасида ташкил этилиши ўзига хос аҳамиятга эга бўлди.
Танлов 30 ёшгача бўлган адлия ходимлари ўртасида ўтказилиб, ёш ходимларнинг ўзининг устида ишлаши, изланиши, янада кўпроқ фикр-мулоҳаза юритишига ундайди.
Конституция моддалари ҳар бир Ўзбекистон фарзанди онгида муҳрланиши, мазмун-моҳиятини англаши, шу асносида ўзининиг ҳуқуқ ва эркинликларини англаши, Ватан олдидаги мажбуриятларини ҳис этиши лозим ва шарт.
Айниқса, ҳуқуқшунос номига эга фарзанд учун Конституция нормаларини билиш ва амал қилиш ҳам фарз, ҳам қарздир.
Мазкур танловнинг ташкил этилиши ҳам танлов иштирокчиларининг ҳуқуқий билимларини яна бир карра ошишида, давлат ва жамият олдидаги масъулиятини янада кўпроқ ҳис этишида муҳим аҳамият касб этди.
Тақдим этилган мақолалар ҳакамлар томонидан шаффоф ва холисона баҳолаб чиқилди. Бунда мақола мавзусининг аниқ ва равшан ёритилганлиги, муаллифнинг фикрлаш ва мулоҳаза қилиш доираси кенглиги, мавзуга чуқур ёндошилганлиги инобатга олинди.
Танлов натижаларига кўра:
олий ўрин – Миришкор туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Карабаев Сардор Ғайбуллаевич,
биринчи ўрин – Қарши шаҳар адлия бўлими катта маслаҳатчиси Чориев Ҳусниддин Жуманазар ўғли,
иккинчи ўрин – Касби туман адлия бўлими етакси маслаҳатчиси Сирожов Маъруф Комилхон ўғли,
учинчи ўрин – Китоб туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси Рахмонов Сардорбек Ризаевичга насиб этди.
Танлов ғолиблари ва муносиб иштирок этган барча ходимлар бошқарма ва ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.