Yangiliklar
Жорий йилнинг 8 июнь куни “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида фермерлик ҳаракати қишлоқда етакчи кучга айланди. Бу аграр соҳа рентабеллигининг ортиши, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кенгайтириш, қишлоқда саноатнинг ривожланиши, аҳоли бандлигини таъминлаш каби муҳим йўналишларда юксак самара бермоқда.
Сайлов ҳуқуқи бутун дунёда эътироф этилган энг муҳим конституциявий-сиёсий ҳуқуқлардан биридир. Сайлов жараёнида ҳар қайси давлат, ҳар қайси жамиятда хилма-хил фикрлар, одамларнинг хоҳиш-иродаси, орзу-умидлари, ижтимоий кайфиятлари яққол намоён бўлади. Шу билан бирга, ҳар қандай сиёсий ҳаракатлар ва кучлар сайловга тайёргарлик кўриши ҳамда ўз платформаларини аниқ белгилаб олиши керак.
Савол: Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига субсидиялар ажратишда қандай имтиёзлар қўлланилади?
Савол: Қишлоқ хўжалиги тугатилганда ер майдонига сарфланган харажатлар қоплаб бериладими?
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ташаббуси билан фермерларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида уларга ҳуқуқларини тушунтириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, уларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, фермер хўжаликлари муаммоларини аниқлаш бўйича сўровлар ўтказиш ҳамда соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш мақсадида жорий йилнинг июнь-декабрь ойларида “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси ўтказилмоқда.
“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ-696, 14.06.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
Қонунга “идентификацияловчи ID-картаси” тушунчаси киритилди.
Танлов: Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси балансидаги Деҳқонобод туман адлия бўлими маъмурий биносини жорий таъмирлаш ишлари.
Танлов: Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси балансидаги Ғузор туман адлия бўлими маъмурий биносини жорий таъмирлаш ишлашлари.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими масъул ходимлари ҳамда Қарши шаҳрида ҳусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус М.Кенжаевалар жорий йилнинг 14 июнь куни “Олтин воҳа” радиоси орқали “Фермер ҳўжалигида мерос: амалиёт ва муаммолар” мавзусида тўғридан-тўғри радио эфири ташкил этилди.