Янгиликлар
Фермерларга яратилаётган имкониятлардан мамнунмиз
Республикамиз Президенти раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида фермерлик ҳаракати қишлоқда етакчи кучга айланди. Бу аграр соҳа рентабеллигининг ортиши, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кенгайтириш, қишлоқда саноатнинг ривожланиши, аҳоли бандлигини таъминлаш каби муҳим йўналишларда юксак самара бермоқда.
Қашқадарё вилояти, Нишон туманидаги фермер хўжаликлари ҳам мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги, айниқса, фермерлик ҳаракатини ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор, яратилаётган имконият ва имтиёзлардан унумли фойдаланиб, катта муваффақиятларга эришиб келишмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан пахта ва ғалла етиштиришнинг янги молиялаштириш тизими фермер хўжаликларини ривожланиши, янги имкониятларни ишга солиши, ишчи ўринлари барпо этиб, сифатли маҳсулот етиштириши ва даромадларининг ортиб боришига хизмат қиладиган имкониятлар яратиб берилаётганлиги, фермер хўжаликлари раҳбарларини ҳам кайфиятига кайфият қўшиб, янада куч ғайрат билан ишлашга ундаб келмоқда.
Бундан ташқари, қишлоқ хўжалигини тубдан ислоҳ қилиш, бозор механизмларини жорий этиш, резерв ва имкониятларни тўлиқ ишга солиш, ишлаб чиқаришни илмий асосда ташкил қилишга жиддий эътибор қаратилиши қишлоқ хўжалиги – иқтисодиётнинг асосий ўсиш нуқтаси ва “драйвери” бўлиши учун соҳани 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси қабул қилиниб, мамлакатимизда фаолият олиб бораётган қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, юртимиз иқтисодиётининг етакчи соҳаларидан бирига айланган қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш масаласига устувор аҳамият берилаётганлигидан миннатдор. Сабаби, давлатимиз тараққиёти, халқимиз турмуш фаровонлиги, дастурхонимиз файзи бевосита ушбу тармоқ истиқболига боғлиқдир.
Нишон туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси Ш. Нормаматов