Янгиликлар
“Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси доирасида тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ташаббуси билан фермерларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида уларга ҳуқуқларини тушунтириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, уларнинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, фермер хўжаликлари муаммоларини аниқлаш бўйича сўровлар ўтказиш ҳамда соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш мақсадида жорий йилнинг июнь-декабрь ойларида “Фермерга мадад” ҳуқуқий акцияси ўтказилмоқда.
Акция доирасида вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими ҳамда Қамаши туман адлия бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 15 июнь куни тумандаги "Бердоли" МФЙ "Ашраф Эшбобоевич" фермер хўжалиги фермери билан учрашув ташкил этилди.
Мазкур учрашувда фермерларга тарқатма материаллари тарқатилиб, уларга ҳуқуқлари ҳамда яратилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳақида маълумот бериш билан бирга соҳага оид муаммолари тингланиб, акция доирасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.