Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

“Сайлов – 2021: ўз келажагинг учун овоз бер”


Сайлов ҳуқуқи бутун дунёда эътироф этилган энг муҳим конституциявий-сиёсий ҳуқуқлардан биридир. Сайлов жараёнида ҳар қайси давлат, ҳар қайси жамиятда хилма-хил фикрлар, одамларнинг хоҳиш-иродаси, орзу-умидлари, ижтимоий кайфиятлари яққол намоён бўлади. Шу билан бирга, ҳар қандай сиёсий ҳаракатлар ва кучлар сайловга тайёргарлик кўриши ҳамда ўз платформаларини аниқ белгилаб олиши керак.
Жорий йилнинг октябрь ойида ўтказилиши кутилаётган сиёсий жараёнга пухта тайёргарлик кўрилиб, сайловчиларнинг сайлов қонунчилигига оид ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган бир қанча тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Адлия бошқармаси томонидан тегишли идоралар билан ҳамкорликда тарғибот тадбирларини ўтказиш мақсадида вилоят ҳамда туман (шаҳар)ларда ҳудудий тарғибот гуруҳлари шакллантирилиб, тарғибот ўтказиладиган манзиллар бўйича давлат органлари, маҳаллалар, ташкилотлар кесимида режа-график ишлаб чиқилди ҳамда ҳар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Хусусан, Деҳқонобод, Муборак туман адлия бўлимлари томонидан фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашида, Касби туман адлия бўлими томонидан 13-сон умумтаълим мактаби ҳамда “Муғлон” МФЙда, Муборак туман адлия бўлими томонидан “Кончилар” МФЙ ҳамда 1-сон умумтаълим мактабида тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси билан мустаҳкамлаб қўйилган сайлов жараёнларини ўтказиш тартиби, сайлов жараёнида биноларни жиҳозлаш, сиёсий партияларнинг ваколатлари, муддатдан олдин овоз бериш тартиблари, такрорий сайлов ўтказиш жараёнлари ва бошқалар ҳусусида тушунтиришлар берилди.