Янгиликлар
14
Танлов: Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси балансидаги Деҳқонобод туман адлия бўлими маъмурий биносини жорий таъмирлаш ишлари.
Танловга қатнашиш учун талабгор томонидан хат ёзилиб, 1. Тижорат таклифи 2. Бажариладиган ишлар бўйича кайднома 3. Мавжуд техника ва асбоб ускуналар руйхати 4. Ишчилар рўйхати (мавжуд ишчи кучи) асосий иш жойи бўйича буйруқдаги ходимлар. 5. Баланс ва молиявий натижа (2020 йил йиллик) 6. Солиқдан қарздорлиги йўқлиги тўғрисида маълумотнома 7. 2020 йилларда бажарилган ишлари счёт фактура (Ф-2)лардан нусха, таъмирланган ёки қурилган бинолари фотосурати илова қилиниб, конвертга солиб муҳрлаб, буюртмачи (Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси) вакилиги топширилади. Пудратчи етарли ишчи кучига ва буюртмачи томонидан олдиндан 15% маблағ ўтказиб берилишини инобатга олиб етарли маблағ (234,0 млн.сўмлик маблағ ва маҳсулот захираси)га эга бўлиши шарт. Ишларни бажариш муддати 45 кун Маълумот учун: “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни. 29-модда. Иштирокчиларга қўйиладиган талаблар Иштирокчилар қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлиши керак: шартномани бажариш учун зарур техникавий, молиявий, моддий, кадрлар ресурсларининг ҳамда бошқа ресурсларнинг мавжудлиги; шартнома тузиш учун қонуний ҳуқуққа эгалик; солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича қарздорликнинг мавжуд эмаслиги; ўзига нисбатан жорий этилган банкротлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги; инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилмаганлиги эслатиб ўтилади.