Янгиликлар
“Фермерга мадад” акцияси доирасида тўғридан-тўғри радио эфири ташкил этилди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасининг Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими масъул ходимлари ҳамда Қарши шаҳрида ҳусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус М.Кенжаевалар жорий йилнинг 14 июнь куни “Олтин воҳа” радиоси орқали “Фермер ҳўжалигида мерос: амалиёт ва муаммолар” мавзусида тўғридан-тўғри радио эфири ташкил этилди.
Эфирда ворислик ҳуқуқи, мерос масалалари ҳамда фермер хўжалигининг мол-мулки фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос қилиб қолдириш тартиблари ва имтиёзлари ҳақида маълумотлар берилди.
Шунингдек, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи шу хўжалик аъзоларининг ўзаро келишуви асосида, фермер хўжалиги фаолиятини давом эттириш истагида бўлган хўжалик аъзоларидан бирига ижарага олиш шартномасининг амал қилиш муддатига мерос бўйича ўтиши ва ер участкасини ижарага олиш шартномасининг амал қилиш муддати тугагандан кейин фермер хўжалиги ижарага олиш шартномасини янги муддатга узайтириш ҳуқуқига эга эканлиги ва бошқалар ҳақида маълумотлар берилди.
Телефон орқали келиб тушган мурожаатлар юзасидан батафсил жавоблар берилди.