Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Сўранг жавоб берамиз


Савол: Қишлоқ хўжалиги тугатилганда ер майдонига сарфланган харажатлар қоплаб бериладими?
Жавоб: Қишлоқ хўжалиги ташкилоти тугатилаётганда ёки мақбуллаштирилаётганда уларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатлар бозор қийматида ҳисоблаб ва қоплаб берилади.

Ер майдонида сарфланган қуйидаги харажатлар қоплаб берилади:
кўчатлар, кўп йиллик мевали, ҳосилга кирмаган кўчатлар ва манзарали дарахтлар, уларни парваришлаш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари;
қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш мақсадида ўрнатилган томчилатиб суғориш тизимлари, сув чиқариш учун бурғиланган қудуқ, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш насос станцияларини ўрнатиш ҳамда ариқ — зовурлар қазиш, уларни таъмирлашга кетган харажатлар (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган субсидия маблағлари бундан мустасно);
қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш мақсадида бажарилган агротехник тадбирлар (ерларни бегона ўтлардан, тош ва бошқа чиқиндилардан тозалаш, ер майдонларини текислаш, ҳайдаш, экишга тайёрлаш);
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун сарфланган харажатлар, етказиб берилган моддий-техник ресурслар ва кўрсатилган хизматлар бўйича юзага келган қарздорликлар;
ишлаб чиқариш мақсадлари учун бошқа инфратузилма объектлари — газ, электр, оқава ва ичимлик суви, канализация тармоқлари ва йўл қурилишига сарфланган харажатлар;
чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида қурилган иншоотлар ва бошқа кўчмас мулк объектларини қуриш ва таъмирлашга сарфланган харажатлар;
қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепцияси доирасида фойдаланишдан чиққан ерларни қайта фойдаланишга киритиш мақсадида сарфланган харажатлар;
жорий йил ҳосилидан пахта хомашёси, бошоқли дон, шоли ва сабзавот экинлари етиштириш харажатларини молиялаштириш учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб — қувватлаш жамғармасининг ресурслари ҳисобидан ажратилган кредит маблағлари.