Yangiliklar
Fuqarolar ham normativ-huquqiy hujjatlar qabul qilishi mumkin.
Жорий йилнинг 4 май куни Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида Тошкент давлат юридик университетининг 2020-2021 ўқув йили битирувчилари учун “Очиқ эшиклар” куни тадбири ташкил этилди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан доимий равишда қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти вилоят телевидениеси орқали ахолига тушунтириб борилмоқда.
Фашизм устидан қозонилган ғалабада халқимизнинг ҳам мардонавор ва салмоқли ҳиссаси унутилмас ҳақиқатдир. 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни Иккинчи жаҳон урушининг аянчли оқибатларини унутмасликка, тинчлик ва осуда ҳаётнинг қадрига етишга, Ватанга садоқат ҳисси билан яшашга, шунингдек, доимо огоҳ ва ҳушёр бўлишга, тарихий хотирага садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилиб келмоқда.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг март ойи якуни бўйича қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасини ривожлантириш ҳамда изчил ва бир хилда таъминлашда муносиб хизматлари учун вилоят адлия бошқармаси бош маслаҳатчиси Қурбонов Фаррух Шокирович ойнинг энг яхши ходими деб топилди ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
Жорий йил йилнинг 3 май куни вилоят адлия бошқармаси ҳамда Қарши шаҳар адлия бўлими ходимлари томонидан вилоят радиоси орқали Ўзбекистон Республикаси президентининг 2021 йил 20 апрелдаги “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6208-сон Фармони ҳамда 2021 йил 21 апрелдаги “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5088-сон қарорининг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти фуқароларга тўғридан-тўғри жонли суҳбат орқали тушунтирилди.
Дарҳақиқат, бугунги кунда, жамиятда инсон манфаатларини таъминлаш учун аввало, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш кераклигига алоҳида урғу берилмоқда. Юртимизда ҳалқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш, аввало инсон ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратишдан иборат.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сон Фармонига асосан туман (шаҳар) адлия бўлимларига белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, Шаҳрисабз туман адлия бўлими томонидан бир қанча сезиларли ишлар амалга оширилмоқда.
Адлия органларининг асосий вазифаларидан бири фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш чораларини амалга оширишдан иборатдир.