Янгиликлар
Қонун хужжатлари амалда
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлигида домий равишда аҳолига қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтириб борилмоқда.
Жорий йилнинг 20 май куни вилоят телевидениесининг “Президент қарорлари – хаётда ва назоратда” кўрсатуви тасвирга олинди.
Кўрсатувда адлия бошқармаси, Марказий банк, давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 майдаги “Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–5113-сон қарори мазмун-моҳияти ва амалга оширилаётган ишлар ҳусусида батафсил маълумот берилди.
Мазкур кўрсатув вилоят телевидениеси ҳамда “Маҳалла” телеканали орқали эфирга узатилиши режалаштирилган.