Янгиликлар
САЙЁР ҚАБУЛЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
Чироқчи туманида фаолият олиб борувчи нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар ходимлари билан сайёр тарзда учрашув ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ–2085-сонли қарорининг 5-бандида белгиланган адлия органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан самарали назоратни таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 20 май куни Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Х. Насимов, бошқарма масъул ходими А Худайбердиев, Чироқчи туман адлия бўлими масьул ходими Х.Дусиёровлар томонидан Чироқчи туманида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар вакиллари билан жойига чиққан ҳолда учрашув ўтказилди.
Учрашувда туманда фаолият олиб борувчи 20 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида Х.Насимов сўзга чиқиб, нодавлат нотижорат ташкилотлар жамиятда муҳим аҳамият касб этишини, уларнинг фаолияти норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан кафолатланишини таъкидлади.
Шундан сўнг нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз фаолиятида дуч келаётган муаммолар, ўзларини қизиқтирган саволлар ҳамда таклифлар тингланди.
Олти нафар фуқаронинг иш ҳақини ундириб бериш ва бошқа масалалар юзасидан мурожаати иш юритувига қабул қилинди. Шунингдек, ўн уч нафар фуқаронинг мурожаатига жойида оғзаки тарзда ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Учрашув якунида Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бунга ўхшаш учрашувларни туманлар кесимида мунтазам равишда ташкил қилиши, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятида вужудга келаётган муаммолар юзасидан ҳуқуқий ёрдам беришга тайёр эканлиги маълум қилинди.