Янгиликлар
Ижобий психология - стрессиз бошқарув
Жорий йилнинг 20 май куни бошқарманинг ходимлари ўртасида умумжамоавий руҳиятни ошириш ва ўзаро муносабатларини янада яхшилаш мақсадида “Ҳуқуқий маърифат соати”да Қарши Давлат Университети Психология кафедраси доценти Х.Каримов томонидан “Муқаддас оила жамият кўрки” ва “Бошқарув психологияси” мавзуларида семинар ташкил этилди.
Тадбирда оила психологияси ва бошқарув психологиясининг фарқлари, оилавий масалалар улардан келиб чиқадиган зиддиятлар ва уларни бартараф этиш тартиблари, ходимларнинг руҳий-психологик ҳолатларини тўлиқ номоён этиши, баҳолаши ва бошқалар ҳусусида ҳаётий мисоллар асосида маълумотлар берилди.
Ходимлар руҳий соғлом кайфиятда яшаш сирлари ва бошқа йўналишда берилган саволларга малакали психолог томонидан батафсил жавоблар берилди.