Янгиликлар
Адлия тадбиркорга дўст
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида тадбирлар ўртасида ўчрашувлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, Қамаши туман адлия бўлими томонидан туман прокуратураси, давлат солиқ инспекцияси, давлат хизматлари маркази ҳамда Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхона рахбарлари билан ҳамкорликда тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаш ва уларнинг қонуний ҳал этилишини таъминлаш юзасидан сайёр қабул ўтказилди.
Тадбирда тадбиркорларнинг қийнаб келаётган масалалари уларнинг ечими, шунингдек, мамлкатимизда тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш бўйича қабул қилинаётган норматив ҳуқуқий ҳужжатлари мазмун-моҳияти тушунтириб берилди.
Тадбир сўнгида тадбиркорлар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилиб, тадбиркорликка доир ва бошқа қабул қилинган қонун ҳужжатларини тушунтириш борасида тайёрланган кўргазмали буклет ва флаерлар тарқатилди.