Янгиликлар
Деҳқонобод туман адлия бўлими фаолиятидан
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Деҳқонобод туман адлия бўлими фаолияти мисолида вилоят телевидениеси билан ҳамкорликда репортаж тасвирга олинди.
Репортажда туман адлия бўлим томонидан амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, фуқаролардан келиб тушган аризаларни ҳал этиш жараёнлари акс эттирилди.
Хусусан, Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан туман Ободонлаштириш бошқармасининг 19 нафар ишчи ходимлари ойлик иш ҳақига ҳар чораклик қўшимча устама пуллари тўлаб берилиши лозим бўлсада, тўлаб берилмаётганликларидан норози бўлиб қилган мурожаатлари ўрганиб чиқилди ҳамда ўрганиш жараёнида ҳар чораклик 200 миллион 700 минг сўмдан ортиқ устама пуллари тўлаб берилмаганлиги аниқланиб, Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи номига қонуний тўлов таъминланишини сўраб тақдимнома киритилган.
Тақдимнома натижасида ишчи ходимларга ҳар чоракда тўлаб берилиши лозим бўлган 200 миллион 700 минг сўмдан ортиқ сўм миқдоридаги чораклик устама пуллари тўлаттириб берилган.
Шунингдек, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг жойлардаги МФЙларда ишловчи ходимларининг иш ҳақларига қўшиб тўланадиган 10 фоиз устама пуллари мурожаат асосида ўрганилганида, тўланмасдан келаётганлиги аниқланиб, 36 миллион 700 минг сўм миқдорида устама пуллари киритилган тақдимнома асосида ундириб берилган ҳолатлари бўйича фуқаролардан интервьюлар олинди.