Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Адлия органлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланмоқда.


Инсон ҳуқуқлари олий қадрият, инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашдек улуғвор мақсад мужассам ва у жамиятни ривожлантириш ва давлат қурилишини янада такомиллаштириш жараёни билан уйғун ҳолда олиб борилмоқда. 

Мурожаат этиш фуқаронинг конституциявий ҳуқуқларидан бири бўлиб, уни амалга оширишни таъминлаш давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органларининг муҳим вазифаларидан бириди.

Касби туман адлия бўлими томонидан туман Йўллардан фойдаланиш корхонасининг 40 нафар ходимларининг 2019 йилдан қолиб кетган иш ҳақларини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб ишчи ходимлидан келиб тушган мурожаатлар ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида адлия бўлими томонидан 2021 йил 12 апрель куни Фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро судига ариза киритилиб, туман Йўллардан фойдаланиш корхонасининг 40 нафар ходимларининг
2019 йилдан қолиб кетган иш ҳақлари ундириш юзасидан 2021 йилнинг
12 май куни суд қарорлари чиқарилди.

Натижада, 40 нафар фуқароларга жами 242 миллиондан отиқ сўм иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ундириб берилди.

 

 

Касби туман адлия бўлими

етакчи маслаҳатчиси М.Сирожов