Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Тадбиркорлар билан учрашув.


         Мамлакатимизнинг ҳар бир туман ва шаҳрида аҳолининг моддий шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи сифати ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришлар амалга оширилиши, тадбиркорлик субъектларини қуллаб-қувватлашга қаратилган бир қанча дастурлар амалга оширилмоқда.
           Мазкур дастурларни ижросини таъминлаш мақсадида Муборак туман адлия бўлими, Жиноят ишлари буйича Муборак туман суди раиси, Косон туманлараро Иктисодий суди раиси, давлат солиқ инспекцияси раҳбари, давлат хизматлари маркази ва Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси Муборак туман рахбари билан ҳамкорликда тумандаги Тонг маҳалласида жойлашган “Маржон” сиҳатгоҳида тадбиркорларнинг муаммоларини аниқлаш ва уларнинг қонуний ҳал этилишини таъминлаш юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

Тадбирда бугунги кунда тадбиркорларга яратиб берилаётган имкониятлар, шарт-шароитлар ҳамда қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти тушунтирилди ҳамда тадбиркорларнинг қийнаб келаётган масалаларга жойида тушунтиришлар берилиб, 3 та мурожаат туман адлия булими иш юритувига олинди.