Yangiliklar
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича Касби туман адлия бўлими томонидан 2021 йил 29 июнь куни туман Мактабгача таълим бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, сайлов қонунчилигини Ватан келажагига даҳлдорлиги мавзусида навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича Шахрисабз туман адлия бўлими томонидан 2021 йил
29 июнь куни туман Халқ таълими бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, сайлов қонунчилигини Ватан келажагига даҳлдорлиги мавзусида навбатдаги тарғибот тадбири ўтказилди.
Жорий йилнинг 30 июнь куни соат 16:00 да Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда Кадастр агенлиги вилоят бошқармаси масъул ходимлари иштирокида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда "Yurt tarovati" газетаси билан ҳамкорликда 27-июнь "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" муносабати билан "Ёш мухбирлар" Нодавлат таълим муассасаси Қашқадарё филиалида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 14—17 июнь кунлари онлайн танлов ташкил этилади.
Жорий йилнинг 28 июнь куни вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Э.Дўстов ва Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилояти партия ташкилоти раҳбари Н.Ҳалимовлар иштирокида вилоятдаги “Олтин воҳа” радиосида миллий сайлов тизими мавзусида тўғридан-тўғри эфир орқали чиқиш қилинди.
Мамлакатимизда ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан оширишга, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнига таъсирини кучайтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Барчамизга маълумки, ҳоким қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказиш жараёнларини электрон шаклга ўтказувчи дастур –“E-қарор” электрон тизими ишлаб чиқилиб, дастлаб Қашқадарё вилояти ҳокимлигида синов тариқасида ишга туширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6243-сон Фармони мазмун-моҳиятини ёритиш мақсадида Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Tahlil-24/7” дастури орқали очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Истиқлол туфайли мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бунда адлия органларининг ҳам муносиб ҳиссаси бор.
Жорий йилнинг 26 июнь куни вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги ПҚ–5132-сон “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва ушбу қарор билан тасдиқланган “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомнинг мазмун-моҳияти маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тушунтирилиб, қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилишининг таъсирчан тизимини яратишда “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими ўрнини мустаҳкамлаш, унинг аҳамиятини янада ошириш ҳамда самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида семинар ўтказилди.