Янгиликлар
ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРЛАРИ - ҲАЁТДА ВА НАЗОРАТДА
Жорий йилнинг 26 июнь куни вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 31 майдаги ПҚ–5132-сон “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва ушбу қарор билан тасдиқланган “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомнинг мазмун-моҳияти маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тушунтирилиб, қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар бажарилишининг таъсирчан тизимини яратишда “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими ўрнини мустаҳкамлаш, унинг аҳамиятини янада ошириш ҳамда самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида семинар ўтказилди.
Шунингдек, Вазирлар маҳкамасининг 2021 йил 22 июндаги 390-сон “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига “E-qaror” электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари ва фармойишларинин “E-qaror” электрон тизими орқали ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш (чиқариш), рўйхатга олиш ва эълон қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг мазмун-моҳияти ҳам тушунтириб ўтилди.