Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланди.


Истиқлол туфайли мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бунда адлия органларининг ҳам муносиб ҳиссаси бор.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сон Фармонига асосан туман (шаҳар) адлия бўлимларига белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, инсон ҳуқуларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти бевосита туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ҳам амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, Нишон туман адлия бўлими томонидан “Тоза ҳудуд” ДУК Нишон туман филиали ходими Г.Тнинг 5.607.542 сўм иш ҳақи ва 1.000.000 сўм маънавий зарар ҳамда филиал ходими Ш.Энинг
8.237.138 сўм иш ҳақи ва 1.000.000 сўм маънавий зарар ўндириб бериш ҳақидаги даъво аризалари Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг жорий йил 16 июндаги ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилиб, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.