Янгиликлар
28
“E-қарор” электрон тизимининг афзалликлари
Барчамизга маълумки, ҳоким қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказиш жараёнларини электрон шаклга ўтказувчи дастур –“E-қарор” электрон тизими ишлаб чиқилиб, дастлаб Қашқадарё вилояти ҳокимлигида синов тариқасида ишга туширилди.
.png)
Касби туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 28 июнь куни Вазирлар Маҳкамасининг 390-сон қарор бўйича туман ҳокимлигида тумандаги 38 та ташкилотларнинг масъул ходимлари ва раҳбарлари иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди.
.png)
Семинарда Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига “E-qaror» электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Семинар-тренинг иштирокчилари мазкур тизим имкониятларини юқори баҳолаган ҳолда, мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.