Янгиликлар
“E-қарор” электрон тизими
Мамлакатимизда ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан оширишга, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнига таъсирини кучайтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларни қабул қилиш жараёнларининг мураккаблиги, шаффофлиги таъминланмаганлиги ҳамда ушбу соҳага ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилмаганлиги жойларда юзага келаётган муаммоларни ўз вақтида ва самарали ҳал қилишга тўсқинлик қилаётган эди.
Ҳокимият органлари фаолиятида қабул қилинаётган қарорларни шаффофлигини таъминлаш мақсадида жорий йил 22 июнда Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига “E-qaror” электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.
Деҳқонобот туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 28 июнь куни туман ҳокимлигида 38 та ташкилотнинг масъул ходимлари ва раҳбарлари иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди.
Семинарда Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятига “E-qaror» электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Семинар-тренинг иштирокчилари мазкур тизим имкониятларини юқори баҳолаган ҳолда, мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.