Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Ёш мухбирларнинг ҳуқуқий салоҳияти баҳоланди.


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ҳамда "Yurt tarovati" газетаси билан ҳамкорликда 27-июнь "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" муносабати билан "Ёш мухбирлар" Нодавлат таълим муассасаси Қашқадарё филиалида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида жорий йилнинг 14—17 июнь кунлари онлайн танлов ташкил этилди.

Танлов “Энг яхши ҳуқуқий ролик” ва “Ватан тақдири — менинг тақдиримда” номли мақола номинациялари бўйича ўтказилди.

Мазкур танловда барча учун қизиқ бўлган қонун ҳужжатининг мазмуни ва аҳамияти кенгроқ ва соддароқ тарзда очиб берилганлиги, инновацион воситалардан фойдаланилганлиги ва мавзуга чуқур ёндошилганлигига эътибор қаратилиб, ўқувчилар томонидан ёзилган мақола ва роликлар баҳоланиб, ғолиблар аниқланди.

“Ёш мухбирлар” Нодавлат таълим муассасаси Қашқадарё филиалида таҳсил олаётган ўқувчилар З.Ахмедова 1-даражали диплоп, Д.Гулиева II-даражали диплом, Р.Жабборова III-даражали диплом билан тақдирландилар.

Шунингдек, тадбирда фаол иштирок этган ўқувчилар А.Мелимуродова, М.Уроқова, З.Жумаева, Э.Аббосова, Г.Сайфуллаева, Н.Худойназароваларга бошқарма томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари берилди.

"Yurt tarovati" газетасида ва ижтимоий тармоғи орқали ғолибларнинг мақолалари чоп этилди.