Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Миллий сайлов тизими


Жорий йилнинг 28 июнь куни вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Э.Дўстов ва Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилояти партия ташкилоти раҳбари Н.Ҳалимовлар иштирокида вилоятдаги “Олтин воҳа” радиосида миллий сайлов тизими мавзусида тўғридан-тўғри эфир орқали чиқиш қилинди.

Унда, мустақиллик йилларида мамлакатимизда сиёсий, ҳуқуқий тизим босқичма-босқич модернизация қилиниши натижасида юксак демократик талабларга мос миллий сайлов тизими яратилганлиги ва фуқароларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқи тўлиқ таъминланаётганлиги, бунда Конституциямиз ва қонунларда умумэътироф этилган меъёрлар асосида шакллантирилган сайловларни ўтказишнинг демократик тамойиллари мустаҳкамлаб қўйилгани муҳим аҳамият касб этаётганлиги ҳақида сўз юритилди.