Yangiliklar
Маълумки, ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш жараёнида, ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини, жумладан ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини сифатли ташкил этиш, изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишда адлия органлари муҳим вазифалари ҳисобланади.
Жорий йилнинг 30 июнь куни “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.
Пандемия шароитида глобал иқтисодиёт тизимининг бир қисми бўлган Ўзбекистон иқтисодиётига ишлаб чиқариш ва истеъмол ҳажмларининг кескин қисқариши, глобал ишлаб чиқариш занжирлари ва савдо алоқаларининг издан чиқиши, дунё молия бозорларида хом ашё товарлари нархининг пасайиши ва конъюнктуранинг ёмонлашуви каби омиллар таъсир қилмоқда, бу эса ўз навбатида ушбу ҳолатнинг салбий таъсирларини юмшатиш бўйича самарали олдини олувчи чоралар кўришни талаб қилади.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими В.Бобоева томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 4 август куни қабул қилинган “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти юзасидан вилоят телевидениесида “Диёр 24” теледастури орқали тушунтириш берилди.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан Ўрал Суюнович Останов Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 17 июнь куни “Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4754-сон қарори қабул қилинди.
Қамаши туман адлия бўлими томонидан туман халқ таълими ва мактабгача таълим бўлимларида “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом ижроси бўйича мониторинг ўтказилди.
Бугунги кунда юртимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва судлар томонидан амалга оширилаётган одил судловни самарали таъминлаш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилиб келинаётганлиги ҳамда бу борада 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари” доирасида Юртбошимиз томонидан ҳам ҳозирги кунга қадар бир нечта қарор ва фармонлари қабул қилинганлигини ҳам кўришимиз мумкин.