Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Қарор мазмуни тушунтирилди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси масъул ходими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2020 йил 4 август куни қабул қилинган “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти юзасидан вилоят телевидениесида “Диёр 24” теледастури орқали тушунтириш берилди.

Унда, 1 сентябрдан бошлаб, ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва уларни тайинлаш тартиб-таомиллари Сирдарё вилояти тажрибасида қўлланган “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими воситасида босқичма-босқич амалга оширилиши, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ахборот тизимида шахснинг идентификатори ҳисобланиши ва ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилганлик тўғрисида маълумотнома Ягона портал орқали тақдим этилади ва ўн икки ой давомида амал қилиши тушунтирилди.

 Адлия вазирлиги томонидан 2021 йилнинг 1 январига қадар “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимида ФҲДЁ органлари архивларида қоғоз ташувчиларда сақланаётган ҳужжатларнинг электрон базаларини шакллантирилишини таъминланиши таъкидланди.

Келгусида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом ишлаб чиқилиши ва аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этишнинг ягона тизимини жорий этиш, ижтимоий нафақаларни, хизматларни ва ёрдамни тайинлашда асос қилиб олинадиган муҳтожликни аниқлаш мезонларини такомиллаштирилиши ҳақида тушунтириш берилди.