Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Вилоят адлия бошқармасига янги раҳбар тайинланди


Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан Ўрал Суюнович Останов Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ў.Останов 1982 йилда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У меҳнат фаолиятини 2003 йилда Адлия вазирлиги Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимида бошлаган, 2003-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида турли лавозимларда ишлаган.

Ў.Останов 2012-2016 йилларда Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2016 йилдан шу кунга қадар Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Вилоят адлия бошқармаси жамоаси Ў.Остановни ушбу тайинлов билан муборакбод этиб, келгуси ишларида омад ва зафарлар тилайди.

Бутун жамоа бошқарма фаолиятини самарали олиб боришда бор куч-ғайрат ва масъулият билан меҳнат қилишга тайёр эканлигини билдиради.